Овқатдан заҳарланиш – токсик инфекциялар гуруҳини ўз ичига олади. Энг хавфлиси ботулизм ва солманиёз касаллиги ҳисобланади.
Ботулизм – умумий юқумли касаллик бўлиб, токсикоинфекция гуруҳига киради, бу касалликни анаэроб басилласи чақириб, марказий нерв системасини чуқур зарарлайди.
Этимологияси: касаллик чақирувчи анаэробли, спорали бактерия ҳисобланади, у ўзидан кучли заҳар экзотоксин ишлаб чиқаради. Бу касалликнинг 5 тури: А, в, С, Д ва Е турлари фарқланади. Микроб озиқ-овқат маҳсулотларида айниқса: целлофанда узоқ сақланган гўштли овқат, қоқланган ва тузланган гўшт, колбаса, балиқ маҳсулотлари, қизил икра ва сабзавот консервалари яхши муҳит ҳисобланиб, споралар билан зарарланади ва кўпаяди. Оптимал т – 35 – 37 градус ҳисобланади, қулайлик ҳаво етишмаган жойда яхши кўпаяди.
Зарарланган овқат, консерва маҳсулоти истеъмол қилинганда, басилла ичакда кўпаяди ва ўзидан экзотоксин ишлаб чиқади, қонга сурилади, асосан нерв системасини зарарлайди.
Инкубацион (яширин даври), 6 – 10 соат ҳисобланади, баъзан 43 соатгача чўзилиши мумкин. Касаллик ўткир бошланади: бош оғриғи, бош айланиши, ҳолсизланиш, қусиш каби ҳолатлар кузатилади.
Қорин дамланиш, ич қотиши, бемор кўришда ўзгаришлар, диплопия (иккиланиш) птоз, анезакария кузатилади, овоз бойламлари зарарланиб – бўғиқ овоз, ютинишдан қийналиш, овқатга тўйиниш ҳолати кузатилади, юрак соҳасида чуқур ўзгаришлар бўлиб, ҳатто ўлимга олиб келади (ИХ – Х нерв стволи зарарланиб, юрак мушакларида парез ва паралич чақиради).
Даволаш: ошқозонни 2 фоизли сода билан ювиш ёки 25 фоизли магнезия сульфат эритмаси билан ювиш, зудлик билан шифохонага ётқизиш зарур. Ботулизмга қарши анатоксин ва зардоби 50,000 дан 150,000 АЕ юборилади. Дезинтоксикация суюқлик, юрак қон-томир системасини тикловчи дори дармонлар ишлатилади.Профилактикаси:
-Гўшт маҳсулотлари, балиқ ва сабзавотларни тайёрлашда (консерва) ва сақлаш санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш;
-Санитария кузатув ишларини олиб бориш, бузилган, ранги ўзгарган, ҳидли, қопқоғи бўртиб чиққан консерва маҳсулотларини харид қилмаслик, ишлатмаслик, йўқотиш, пакетда узоқ сақланган овқатни истеъмол қилмасликдир.
Қарши тумани СЭО ва ЖСХ бўлими.