Жамиятимизда хотин-қизлар манфаатлари ҳимоя қилиниши учун “Аёллар дафтари” юритилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан амалда жорий этилган “Аёллар дафтари” тизими бошқа ҳеч бир мамлакатда учрамайдиган ноёб механизм бўлиб, бу орқали юртимиз хотин-қизларини қийнаб келаётган муаммолар ҳал этилишига эришилмоқда.
Қашқадарё вилояти Қарши туманида 263776 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан хотин-қизлар 135 713 нафарни ташкил этади. 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар сони 57 061 нафарни ташкил этиб, “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилган хотин-қизлар 6 828 нафардан иборат. Қарши тумани Маданият марказида “Аёллар дафтари”да турувчи 32 нафар хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.
Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Каромова иштирок этди. Аёллар билан дилдан суҳбатлашилди. Уларнинг келажак режалари, ишларини тўғри ташкил этиш учун қандай ёрдам керак бўлса, барча давлат хизматчилари тайёрлиги айтилди.
Улар орасида бичиш-тикишнинг ҳадисини олган, аммо шу кунгача рўзғоридан орттириб, тикув машинасини харид қила олмаётган хотин-қизларимиз бор. Субсидия маблағлари ҳисобидан замонавий тикув машинаси берилганлиги орзулар ушалиши бўлди.
Тикув машинаси билан оиласига қўшимча даромад келтиришни мақсад қилишган. Тикув машинасидан самарали фойдаланиб, рўзғорларини бутлаб олишади. Бир сўз билан айтганда, 32 та тикув машинаси билан яна 32 хонадонга қувонч кириб борди.