Ҳурматли деҳқон ва фермерлар, аграр соҳа фидоийлари!
Дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги юзага келиши мумкин бўлган шароитда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслар
ва имкониятлардан унумли фойдаланиш, озиқ-овқат экинларини икки баробарга кўпайтириш, юқори ҳосил олиш, аграр соҳада янги иш ўринларини яратиш муҳим вазифалардан бири эканлигини барчамиз ҳис этиб турибмиз.
Шундай мураккаб паллада биз деҳқону фермерлар ҳамда кластер корхоналари томонидан ҳар қачонгидан кўра кўпроқ масъулият билан тер тўкиб ишлашни давр тақозо этмоқда.
Ҳурматли фермер ва деҳқонлар!
Азалдан халқимиз нонни энг улуғ неъмат билиб қадрлайди. Янги Ўзбекистонимизнинг бу йилги улкан ғалла хирмони омилкор деҳқон
ва фермерлар, сувчилар, агроном ва механизаторлар, ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, соҳанинг фидоий олиму тажрибали мутахассисларининг заҳматли меҳнатлари эвазига яратилди.
Бу эса мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар, ғаллачиликни ривожлантириш борасидаги иқтисодий туб ислоҳотларнинг амалий натижасидир.
2020 йилдан давлат буюртмаси асосида бошоқли дон етиштириш амалиёти бекор қилиниб, соҳада босқичма-босқич бозор тамойиллари жорий этилди.
Фермер хўжаликларига ғалла етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларидан эркин фойдаланиш ҳамда хизмат кўрсатувчи ва ресурс етказиб берувчиларни ихтиёрий танлаш ҳуқуқининг берилиши, шунингдек, донни харид қилиш ҳамда сотишда биржа механизмининг жорий этилиши юқори манфаатдорликни таъминламоқда.
Давлат ресурси ва биржа савдоларида сотиш учун ғалла топшириш кўпроқ манфаат келтираётганини биз фермерлар ҳис этмоқдамиз.
Шунингдек, сув тежовчи технологиялар жорий қилиш учун субсидия ажратилиши натижасида ёмғирлатиб суғориш тизимлари ўрнатилган ғалла майдонлари йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.
Бундан ташқари, ўтган йили ғаллани эрта экиб, тезроқ униб чиққани ва соҳа олимларининг илмий тавсиялари ҳамда ғалла экиш
ва етиштиришнинг ҳар бир босқичида ўтказилган ўқув-амалий семинарлар, шунингдек, бободеҳқонлар таъбири билан айтганда,
“Эрта эккан – эрта ўради” деб бежиз айтмаганлигининг исботи тасдиқланди, бу йил ҳар йилгидан мўлҳосил етиштириш имконини берди.
Ҳиммати баланд миришкор фермерлар!
Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароити деҳқончилик, жумладан кузги буғдой етиштириш учун жуда қулай ҳисобланади.
2025 йилда ҳар бир гектар ғалладан 90-100 центнердан ҳосил олиш учун биз деҳқон ва фермерлар бугундан ишни бошлашимиз зарур бўлмоқда.
Бунинг учун қуйидаги тадбирларни ўз муддатларида масъулият билан ёндошиб амалга оширайлик!
биринчидан,кузги буғдой экиш олдидан экиладиган майдонни сифатли тайёрланг, бунинг учун дала майдонини бегона
ўт қолдиқларидан тўлиқ тозаланг;
иккинчидан,ер майдонига нам бериб, тобига келган майдонни камида 30-35-см чуқурликда ҳайдаб, текислагичлар билан сифатли қилиб текисланг, кесакли майдонларда кесакларни майдаланг, дала атрофи ва четларини яхшилаб юмшатинг, ерга-ер қўшиб, тўлиқ контур ва тўлиқ гектарни таъминланг;
Майдон кесакли қилиб тайёрланса уруғлар бир текис жойлашмайди, ернинг юзасида қолганҳамда кўмилмаган уруғлар нобуд бўлади. Натижада, кўчат сийраклашиши юзага келади
ва ҳосилдорликнинг пасайишига сабаб бўлади.
учинчидан,шўр ювиладиган майдонларни шўрини ювишни ва ер етилиши билан сифатли қилиб бошоқли дон экишга тайёрланг;
тўртинчидан,механизаторларга шарт-шароит яратинг, тунги
ер ҳайдашни йўлга қўйинг;
бешинчидан,буғдойдан юқори ҳосил олиш учун тупроқ иқлимга мос, серҳосил навларни танлашда адашманг ва бунга жиддий эътибор қаратинг;
олтинчиданбуғдойни асосан махсус дон экиш сеялкаларида гектарига 200 кг данкам бўлмаган меъёрда экилишинитаъминланг;
еттинчидан,буғдойни экишдан аввал ўсимлик илдиз тизими яхши ривожланиши ва чуқур кетиши учун ҳар бир гектарга камида
200 кг дан фосфорли ва 100 кг дан калийли ўғит сепинг ва ғалладан баракали ҳосилолишга эришинг;
саккизинчидан,сентябр ойида буғдойни тўлиқ экиб олинг, буғдой экилган майдонларда узунлиги 50-60 метр бўлган масофада ўқариқ
ва шохариқлар олиниб, биринчи сув қўйилишини таъминланг ҳамда соғлом кўчат олинг;
тўққизинчидан,5 октябрга қадар буғдойнитўлиқ ундириб олинг,униб чиққан кўчат 45-55 кунда туплаш фазасига ўтади ҳамда қишловга туплаган ҳолда киради.
Ноябрь ойининг бошларида туплаган буғдой юқори ҳосил беришини асло унутманг.
ўнинчидан,ҳар бир фермер хўжалиги раҳбари ғаллачилик кластерлари билан ҳамкорликда ишларни янада жадаллаштириб, ғаллага қўшимча озуқа бериб, юқоридаги тадбирларни оғишмай амалга ошириб 2025 йилғалла ҳосилини 90-100 центнерга ошириб, юқори даромад олишга эришинг.
Ҳабарингиз бор, кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда асосий эътибор
сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий этиш, хўжалик ва корхоналарнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш,
энг муҳими деҳқон ва фермерларнинг оғирини енгил қилишга қаратилмоқда.
Ҳурматли кластер корхоналари раҳбарлари!
Сизларнинг биз фермерлар билан ҳамжиҳат бўлиб ишлашимиз натижасида бу йил ғалладан мисли кўрилмаган даражада ҳосил кўтардик.
2025 йилғалладан 90-100 центнердан ҳосил олиш учун биз фермерлар билан бугундан бошлаб ҳамкорликда ишларни янада самарали ташкил этинг.
Бунинг учун қуйидаги тадбирларни оғишмай амалга оширинг!
биринчидан,фермер хўжаликларига юқори ҳосил берадиган ғалла уруғлик танлашда ҳамда ўз вақтида экилишидаамалий ёрдам кўрсатинг;
иккинчидан,фермерлар билан бирга ғаллани етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширишда шарт-шароитлар яратинг;
учинчидан, 2025 йил ҳосили учун ғаллани экиш ишларини қисқа фурсатларда ва сифатли ташкиллашда бутун масъулият фермерлар ва кластерлар зиммасида эканлигини унутманг!
Азиз фермер ва деҳқонлар!
Халқимиз бугун биз деҳқон ва фермерларнинг шижоати, ғайрат
ва матонатига кўз тикиб турибди. Буни бир зум бўлса-да, ёддан кўтармайлик.
Дастурхонимиз тўкин-сочин, бозорларимиз ноз-неъматларга тўла ва арзон, турмушимиз янада фаровон бўлиши айни пайтдаги машаққатли меҳнатимизга боғлиқ.
Юртбошимизнинг ишончини оқлаб, мамлакатимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун барчангизни сидқидилдан ишлашга, фидойилик намунасини кўрсатишга чақирамиз!
Қарши туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши Раёсат аъзолари