Бугун Қарши тумани ҳокимлиги раҳбарияти ташаббуси билан Хитойнинг Шандун провинсиясидаги йирик саноат шаҳри ҳисобланган Цзыбо шаҳри вакиллари ва тадбиркорлари билан видео мулоқот бўлиб ўтди.
Унда Цзыбо шаҳри мери ўринбосари Ван Чун, Ташқи алоқалар департаменти бошлиғи Чжан Синчжен ҳамда вилоят Инновасион ривожланиш ҳудудий бошқарма бошлиғи Олимжон Мовланов ва Қарши тумани ҳокими ўринбосари Мансур Гелдиев ҳамда Хитойлик тадбиркорлар иштирок этди.
Муҳокамалар давомида Цзыбо шаҳри ҳамда Қарши тумани ўртасида томонларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини узоқ муддатга ўрнатиш борасида келишиб олинди.
Ушбу ҳамкорлик натижасида икки шаҳар ўртасида фан-таълим, саноат, инновацион лойиҳалар, рақамли технология, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, савдо, маданият, туризм, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш режалаштирилган.
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокимининг матбуот котиби