Депутатлар ва масъул раҳбарлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган сессия кун тарбида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Қарши туманида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати;
2. Туман прокуратурасининг 2022-йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчиликни ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти;
3. Қарши туманида яшовчи ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож фуқароларга моддий ёрдам бериш;
4. Туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига 2022-йил давомида ҳудудлардан келиб тушган мурожаатлари таҳлили ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш натижалари;
5. Қарши тумани маҳаллий бюджетининг 2023-йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағларни йўналтириш;
6. Қарши туманида хотин-қизларни муаммоларини тизимли равишда ҳал етиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари” ИИИ босқичи масалалари.
Шунингдек, сессия ишида Қарши тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникасиялар ва коммунал-хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Очилов Олимжон Рустамович номзоди тасдиқланди.
Маълумот учун, барча қарорлар "e-qaror.gov.uz" ва "qarshitumani.uz" сайтида эълон қилинади.
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокимининг матбуот котиби.