Бугун Қарши тумани ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ, Миллий Гвардия, туман прокуратураси ва Ҳудудгазтаъминоти Қашқадарё филиали масъулларидан иборат ишчи гуруҳ учун тарғибот семинари ўтказилди.
Семинар аввалида туман раҳбари совуқ кунларда аҳолига сидқидилдан кўмак кўрсатаётган барча фидойиларга миннатдорчилик билдириб, соҳага янада катта аҳамият қаратилиши лозимлигини уқтириб ўтди.
Тадбирга йиғилган масъулларга семинар давомида ҳушёрликка ундовчи кўргазмали семинар ва тарғибот флаерлари тарқатилди.
Семинар сўнггида масъуллар вазифадор этилиб, маҳалларда ҳушёрликка ундовчи тарғибот тадбирларини олиб боришлари учун сафарбар этилди.
Топшириқ бўйича айни вақтда ҳам гуруҳ аъзолари туман маҳаллаларида бўлишиб, фуқароларга табиий газ, ис гази ҳамда ёқилғи маҳсулотларидан хавфсиз ва оқилона фойдаланиш борасидаги тағибот тадбирларини олиб боришмоқда.
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокимининг матбуот котиби.