Вилоят ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигидаги масъуллар Австриянинг "LASSERBERGER Group" компанияси таъсисчиси Жосеф Лассербергер билан ҳамкорлик юзасидан музокаралар олиб борди.
Музокара давомида инвесторга Қашқадарё вилоятининг иқтисодий салоҳияти, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, Китоб туманида тошни қайта ишлаб, ундан бўёқ, қурилиш қоришмалари ва 200 дан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 35 млн. долларлик лойиҳани амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувга эришилди ҳамда томонлар Англашув меморандумини имзоладилар.
Маълумот учун, "LASSERBERGER Group" компанияси 3 йўналишда - минерал хом ашёлар, сопол ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаради. Жаҳоннинг 20 дан ортиқ давлатларида (Осиё давлатлари, Хитой, Марказий ва Шарқий Европа, Россия ва Қозоғистон) 80 дан зиёд йирик заводлари мавжуд.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Матбуот хизмати.