Она диёримизга барчамиз орзиқиб кутган, гўзал ва дилбар фасл – Наврўзи олам кириб келди.
Наврўз – чинакам халқ байрами, миллий ўзлигимиз кўзгуси, маънавий ва маданий ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Ана шу улуғ айём – шарқона янги йил билан каттаю кичик барча юртдошларимизни шу қаторда тумандошларимизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.
Туманимизнинг ҳар бир оила, ҳар бир хонадонида яхши кунлар, тўй-томошалар кўп бўлсин, халқимиз омон бўлсин!
Барчамизнинг эзгу орзу-ниятларимиз ушалсин! Наврўз байрами барчамизга муборак бўлсин!
Б.Юсупов, Қарши тумани ҳокими.