Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг 82-сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ташкилот раҳбарлари ва бошқа масъуллар иштирок этдилар.
Сессия ишида Қарши тумани 1-сектор раҳбарининг 2024 йил И чораги учун белгиланган “Йўл харитаси” ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда туман секторларини 2024 йил ИИ чораги учун белгиланган “Йўл харитаси” ни тасдиқлаш, Қарши тумани ҳудудида 2024 йил 1-чоракда жиноятчиликка қарши курашиш борасида туман Ички ишлар бўлими томонидан амалга оширилган ишлар, Қарши тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини самарали амалга ошириш, Сув истеъмолчиларига Қарши тумани аҳамиятига эга бўлган сув объектларида манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича сув олиш лимитларини тасдиқлаш ҳамда бошқа қатор масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботи тингланди.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан Кенгаш қарорлари қабул қилинди.