Қарши тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва "Iyman textile" корхонаси ҳамкорлигида 2023-йил 30-январь куни "Қуйи Бешкент" маҳалласида жойлашган "Iyman textile" корхонасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасида 120 дан ортиқ хотин-қизлар иштирок этди. Уларга "Iyman textile" корхонасида мавжуд мос иш ўринлари таклиф этилди.
Шундан корхонада ишлаш истагида бўлган 71 нафар хотин-қиз рўйхатга олинди. Ушбу хотин-қизлар ҳунарга ўргатилиб, бандлиги таъминланадиган бўлди.
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокимининг матбуот котиби