Қарши тумани Маданият марказини яқин вақт ичида замонавийлаштириш ишлари бошланади. Бу орқали туманда маданият соҳасини янги босқичга олиб чиқилиши режалаштирилмоқда.
Хусусан, бугун туман маданият марказида спектакллар, маданий тадбирлар ва кино томошалари намойиши учун барча шарт-шароитлар яратилиши бўйича дастлабки режалар ишлаб чиқилди.
Бугун ушбу масалаларда туман ҳокими вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Исоҳ Тўраев билан туман Маданият марказини ўрганди.
Шунингдек, шу куни туман раҳбари туман Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида ҳам бўлди. Раҳбар томонидан жарроҳлик амалиётини ўташ учун хизмат қилиб келаётган 1957-йилда ишлаб чиқарилган эски жиҳозлар янгилаб берилиши маълум қилинди.
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокимининг матбуот котиби.