Қарши тумани ҳокимлиги биносида "Аёллар дафтари" га киритилган хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди.
Тикув машиналарини вилоят ҳокими ўринбосари Комила Каромова ва туман оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Фазилат Абдурахмонова топширди.
- Бизнинг асосий мақсадларимиздан бири ҳам хотин-қизларимизга касб ўргатиб, меҳнати орқали даромад топишларини таъминлашдир, - дейди тикув машиналарини топшириш тадбирида иштирок этган туман ҳокими ўринбосари Фазилат Абдурахмонова.
Маълумот учун, Қарши туманида ижтимоий дафтарларга киритилган хотин-қизларга белгиланган тартибда субсидия асосида тикув машиналари топшириш давом этади.