Туман ҳокимлиги томонидан асосан газлаштирилмаган маҳаллалар кесимида шакллантирилган рўйхат ва буюртмалар бўйича маҳаллалар аҳлига қулайлик яратиш, яқинлашиб келаётган аномал ҳаво совиши беталофат ўтказиб олиш, аҳоли хонадонларини иситиш тизими билан мунтазам таъминлаб туриш мақсадида туман ҳокимлиги раҳбариятининг ташаббуси билан тумандаги 58 та маҳалла фуқаролар йиғинида кўмир маҳсулотларини захира қилиш ва рўйхат асосида кўмир тарқатиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, бугун ҳам “Бодомзор” беш тонна, “Чўлибўстон” беш тонна, “Тинчлик” беш тонна, “Навбаҳор” икки тонна, “Кожор” беш тонна, беш тонна “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинларида туман ҳокимлиги томонидан ажратилган юк машинаси ёрдамида, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари назоратида омбордан кўмир маҳсулоти олиб келиниб, захира қилинди.
Захира яратиш ишлари туманнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.
Маълумот учун, шу кунгача тумандошларимизга 2 минг тоннадан зиёд кўмир маҳсулотлари тарқатилди, ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга етказиб берилди.
Қарши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.