Бугун, туманнинг олис қишлоқларидан бири бўлган Чўлибўстон қишлоқ фуқаролар йиғинида туман ҳокими бошчилигидаги сектор ва ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Қишлоқ аҳолиси томонидан асосий муаммолар - ичимлик, оқова суви ҳамда иш билан таъминлаш масаласи эканлиги мурожаатларда ўз аксини топди. Ушбу муаммолар туман раҳбари томонидан назоратга олинди. Хусусан, ичимлик ва оқова суви билан таъминлаш муаммоси ечими бўйича туман Ирригасия ва туман "Сув таъминоти" корхонаси раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди. Қишлоқ аҳолисининг бандлигини таъминлаш мақсадида эса "ЛТ техтиле интернатионал" корхонасида бўш иш ўринларига жалб қилиниши ва ҳудудга автобус бириктирилиши белгиланди.
Шунингдек, қабул давомида уй-жой билан таъминлаш, кадастр ҳужжати, соғлигини тиклаш учун бир марталик ёрдам, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш каби бошқа кўплаб муаммолар билдирилди.
Юқоридаги муаммолар юзасидан бир қатор мурожаатлар мутасаддилар томонидан ҳал қилинган бўлса, вақт талаб этадиган мурожаатлар масъулларга бириктирилди.
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокимининг матбуот котиби.