Ҳокимликнинг фуқаролар мурожаатлари бўлимига вилоят ҳокими билан учрашиш масаласида сўров юборган фуқаролар учун вилоят ҳокими Муротжон Азимов сектор ва бошқармалар раҳбарлари, Қарши тумани ҳамда Қарши шаҳри ҳокимлари иштирокида қабул ўтказди.
Қабулга келган фуқароларни муаммолари тингланиб, шу жойнинг ўзида масъул раҳбарга бириктирилиб, ижросини белгиланган муддатларда қонуний ижросини таъминлашга келишиб олинди. Маълум вақт ёки асосли бўлмаган мурожаатлар билан ҳам тўлиқ ишлаб, ҳақиқий ҳолатни мурожаатчи ва маҳалла аҳли иштирокида муҳокама қилишга топшириқ берилди.
Маълумот учун, мурожаатлар учун ҳокимликнинг @qvh_murojaat_bot телеграм-боти ва Фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш бўлимининг 75 221-07-60 рақами ишлаб турибди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.