Аҳолини рўйхатга олиш маълум бир санада Ўзбекистон аҳолисининг сони, ёши, жинси, диний ва этник таркиби, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлиги, иқтисодий фаоллиги, даромад олиш манбалари, ногиронлиги хусусида батафсил маълумот олишга ёрдам беради.
Шунингдек, рўйхатга олиш – аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларнинг тақсимланишини ҳисоблашда ишлатилади, миграция ҳолатини, меҳнат ресурслари тақсимотини аниқ кўрсатиб беради.
Натижалар ҳудудларни ривожлантириш, аёллар ва болалар саломатлигини сақлаш бўйича ишларнинг манзилли амалга оширилиши учун ҳам ахборот манбаси бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш 2025-2026 йилларга мўлжалланяпти. Бу ҳақда 2024 йил 4 март куни Президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-114-сонли қарори билан тасдиқланган расмий статистика соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича йўл харитасида Президент ҳузуридаги Статистика агентлигига 2025−2026 йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилган.
Ўзбекистон Республикасида ахолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш ишларини қўйидаги йўналишларда тизимли давом эттириш.
Жумладан:
· аҳолини рўйхатга олишни аҳолининг кенг оммасига тушунтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланиш учун видеоролик, баннер, флаер ва буклетлар тайёрлаш;
· 2021 йилда ўтказилган синов натижалари ва халқаро экспертларнинг тавсиялари асосида аҳолини рўйхатга олиш саволномалари шаклларини такомиллаштириш;
· халқаро тажриба ва экспертлар тавсиялари асосида “Аҳолини рўйхатга олиш” ахборот тизимини такомиллаштириш;
· «СТАТА» амалий дастурий пакети лицензиясини харид қилиш ва унда рўйхатга олиш натижаларининг чиқувчи жадваллари намуналарини шакллантириш;
· аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий режасини ишлаб чиқиш вазифаларини амалга ошириш белгиланган.
Ўзбекистон Республикасида ахолини рўйхатга олишни ўтказиш ишларини амалга ошириш 2025−2026 йилларда
Ахолини рўйхатга олиш натижаларини тайёрлаш ва эълон қилиш ишларини амалга ошириш 2026−2027 йилларда белгиланган.
Шунингдек, аҳолини рўйхатга олишни халқаро талабларга мос равишда ва сифатли ўтказилишини таъминлаш ҳамда аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий режасини тўғри тузилиши аҳоли пунктлари хариталарининг аниқлигига ва ҳудудларда аҳоли яшайдиган турар жойларнинг рақамланганлигига бевосита боғлиқ. Шу мақсадда, бугунги кунда вилоятимиз ҳудудида маҳалла ва кадастр органлари билан ҳамкорликда, 2011 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-303-сонли “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда, кўчаларга берилган ном белгилари ҳамда хонадонларга берилган рақам белгиларининг ўрнатилганлиги бўйича амалга оширилаётган ишларни жойларга чиққан ҳолда мониторингги статистика бошқармаси ходимлари томонидан доимий юритиб борилмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, кўчалар ҳамда хонадонларнинг номлари мавжуд ёки мавжул эмаслик ҳолатлари урганишдан мақсад аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида рўйхатга олувчи ходимлар учун хонадонларни тўғри топиб боришда қийинчиликлар келтириб чиқамаслик. Бундан ташқари, хонадонларни тўлиқ рақамланиши тез ёрдам, ёнғинга қарши курашиш, ички ишлар ва шу каби аҳолига хизмат кўрсатувчи органлар фаолияти учун ҳам муҳим ҳисобланади.
Шунингдек, аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлар базаси ҳажмининг катталиги сабабли, унинг натижаларини жадвал кўринишида шакллантиришда СТАТА амалий дастурий пакетидан фойдаланилмоқда. Бугунги кунга қадар 100 дан ортиқ чиқувчи жадваллар мазкур дастур ёрдамида тайёрланди. Ушбу дастур асосан статистик таҳлил қилувчи дастур бўлиб, статистик кўрсаткичларни шакллантиришда қулай, тезкор ва таҳлилларни жадвал, рейтинг ва график кўринишда тақдим эта олади.