• Телефон: +99875 230 - 00 - 22
  • Манзил: Қашқадарё вилояти,  Бешкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 19-уй
  • Иш кунлари: Душанба - Жума, соат 9:00 дан 18:00 гача
Меню

Туман ҳақида маълумот

Qarshi tumani

Қарши тумани — Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилоятидаги туман, 1931-йил 1-октабр да ташкил етилган. Шимолий дан Косон, шимоли-шарқдан Чироқчи, шарқдан Қамаши, Ғузор, жанубий дан Нишон, ғарбдан Касби туманлари билан чегарадош.. Майдони 0,9 минг км2. Аҳолиси 177 минг kishi (2005). Туманда 1 шаҳар (Бешкент), 16 та қишлоқ фуқаролари йиғини (Боғобод,Такҳтапул, Дашт, Ертепа, Кат, Кожар, Нуқробод, Пахтакор, Поштон, Таллиқўрғон, Хонобод, Чароғил, Чўлибўстон, Қовчин, Қоратепа, Ҳилол) бор. Маркази — Бешкент шаҳритабиати. Туман ҳудуди Қашқадарёнинг енг қуйи оқимидаги текисликда жойлашган (енг баланд жойи 387 м). Ўрқир жойлар (Муллақувват қирлари, баландлиги 424 м, Қўнғиртоғ, баландлиги 571 м), ботиқлар (Чароғил ботиғи) ва шўрхоклар бор. Туман ҳудуди орқали Қашқадарё ва унинг ирмоқлари, Файзиобод, Patron—Бешкент ва бошқалар каналлар оқиб ўтади. Газнефт, қўнғиртош, шағал қазиб олинадиган конлар бор. Иқлими континентал. Қиши илиқ. Январнинг ўртача температураси 0°, 2°. Баъзан, -22°, -27° гача совуқ бўлиши мумкин. Ёзи иссиқ. Июлнинг ўртача температураси 28,8°, енг юқори температура 47°. температура 5° дан юқори бўлган кунлар сони 284 -298 кунни ташкил етади. Йиллик ёғин 190 – 220 мм. Тупрокдари унумдор бўз тупроқлардан иборат. Дарё водийсида ўтлоқ, аллювиал, Чароғил ботиғида шўрхок тупроқлар тарқалган. Ёввойи ўсимликлардан шўра, шувоқ, янтоқ, оққурай, коврак, қарғаоёқ, қамиш, шўражриқ, юлғун ва бошқалар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, тулки, чиябўри, қўшоёқ, жайра, юмронқозиқ, ечкет; мар, қум бўғма илони учрайди.[1]

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (97,3%), шунингдек, тожик, қозоқ, рус, қирғиз, туркман ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 196,6 kishi. Шаҳар аҳолиси 16,5 минг kishi, қишлоқ аҳолиси 160,5 минг kishi (2005).

Хўжалиги. Туман Қарши шаҳри атрофида жойлашганлиги учун пахтачилик билан бирга ғаллачилик, сабзавот ва полизчилик, боғдорчилик, чорвачиликка ихтисослашган. Пиллачилик билан ҳам шуғулланилади. Туманда Қарши шаҳри атторлик ва тўқувчилик фабрикасининг гилам тўқиш сехи, МТП, автокорхона, қурилиш ташкилотлари, кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари, пахта тозалаш, ғишт заводлари, бозорлар, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Кичик, ўрта бизнес ва йирик корхоналар, микрофирмалар фаолият кўрсатади. 5 қўшма корхона ишлаб турибди.

Қарши туманида деҳқон, фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади. 16,5 минг га ерга пахта, 15,2 минг га ерга дон, шунингдек, картошка, сабзавот ва полиз, озуқа екинлари ҳам екилади. Тутзор, токзор, мевазорлар бор. Кўпйиллик дарахтзорлар, кўчатзорлар, иҳота дарахтзорлар, яйловлар мавжуд. Тумандаги жамоа ва шахсий хўжаликларида 50,5 минг қорамол, 82 минг қўй ва ечки, 53,5 минг парранда, 435 йилқи боқилади.

60 умумий таълим мактаби (43 мингдан зиёд ўқувчи), лицей, болалар мусиқа мактаби, 3 касб-ҳунар коллежи (1,6 минг ўқувчи), 36 кутубхона (290 минг нусха асар), 3 маданият уйи, 13 клуб муассасаси фаолият кўрсатади. Маданият ва истироҳат боғи, ашула ва рақс ансамбллари мавжуд. Стадион, tennis корти ва бошқалар sport иншоотлари бор. Бешкент шаҳрининг Мустақиллик майдонида "Хумо қуши" монументи ўрнатилган. Туман марказий касалхонаси (315 ўрин), туғруқхона, 3 поликлиника, 14 қишлоқ врачлик пункти, қишлоқ участка касалхонаси, 9 қишлоқ врачлик амбулаторияси, 36 фелдшеракушерлик пунктида 216 врач, 1456 ўрта тиббий ходим аҳолига хизмат кўрсатади. Қарши туманида тарихий ва меъморий ёдгорликлардан Ҳазрати Султон мақбараси (12-16-асрлар), Тошмасжид (16-18-асрлар), Халфа Ешон масжиди (16-17-асрлар), Чоргумбаз масжиди (16— 17-асрлар) ва бошқалар сақланган. Бешкент — Қарши йўналишида автобус ва маршрутли таксилар қатнайди. 1991-йилдан "Нахшаб" газ. нашр етилади (адади 600 нусха).

Text to speech