Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 30 декабрдаги VI-68-124-4-59-K/22-сонли қарори билан 2023 йилги бюджет параметрлари тасдиқланган эди. Унга кўра масъулларга туманда молиявий барқарорликни таъминлаш, аҳолининг даромадлари даражасини ва турмуш фаровонлигини ошириш юзасидан чоралар кўриб бориш вазифалари топширилган.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосарининг ҳисоботида қайд этишича туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил 1 чорак ижроси белгиланган кўрсаткичлар доирасида таъминланган.
Маҳаллий бюджетнинг даромадлар бўйича 2023 йил ижроси йил якунлари натижалари бўйича туман маҳаллий бюджети даромадлари 43 млрд. 197 млн сўмга ижро этилган ёки режа кўрсатгичи 5 млрд. 377 млн. сўмга ошириб бажарилиши таъминланган.
Қарши туман махаллий бюджетининг харажатлар қисми 2023 йил 1 чорак якунлари бўйича туман маҳаллий бюджетининг ҳаражатлари 89 млрд 750 млн сўмга бажарилди, ушбу маблағларнинг 70.7 фоизи ёки 63 млрд. 476 млн сўми ижтимоий соҳа ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари ҳиссасига тўғри келади.
Бюджет харажатларини тармоқлар бўйича кўриб чиққанда халқ таълим муассасалари харажатлари 1 млрд 715,8 млн. сўмни, мактабгача таълим муассасалари харажатлари 8 млрд 21 млн.сўмни ташкил этган.
Соғлиқни сақлаш харажатларига 23 млрд 939 млн. сўм маблағлар ижро этилган.
Ўз навбатида, маҳаллий бюджетдан маданият ва спорт муассасаларини сақлаш харажатларига 1 млрд, 452 млн. сўм ҳамда ижтимоий нафақалар учун 28 млрд, 348 млн. сўм ўз вақтида молиялаштириб берилган.
Бошқа сохаларга жорий харажатларига 26 млрд, 274 млн. сўм маблағ йўналтирилган.
Туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил 1 чорак давомида заҳира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 225,4 млн.сўм, йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағ ҳисобидан 13 млрд. 825 млн. сўм маблағлар йўлналтирилган.