Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлис Сенатини Кенгашининг қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетларининг тасдиқланган умумий харажатларнинг 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартибни босқичма-босқич жорий этилди. Қарши туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” (4017) лик ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон қарорига асосан Қарши туманида яшовчи фуқаролар томонидан 2023 йил 1-мавсумда “Очиқ бюджет” порталида жами аҳолини ўзларини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган 361 та турли хил таклифлар билдирилган. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали “Ташаббусли бюджет” жараёнида фуқаролар томонидан ўз ҳудудидаги муаммоларини бартараф этиш бўйича киритилган таклифларнинг “овоз бериш” жараёни якунига кўра, аниқланган 23 та “ғолиб” таклифлар рўйхати хамда ундаги шаклланган тадбирларни молиялаштириш учун тасдиқланган “Манзилли рўйхат”га асосан 32 млрд 368 млн.сўм маблағлар тегишли муассасаларга йўналтирилиб ишлар амалга оширилмоқда.