Томчилатиб суғориш бу мукаммал суғориш техникаси бўлиб, у қўлланилаётганда сув билан биргаликда, зарурий ўғитлар суғорилаётган экиннинг илдиз қисмига узатиб берилади. Пахта ва буғдойнинг ҳосилдорлиги 30%гача, мевали дарахтлар ва сабзавот экинларининг ҳосилдорлиги 50%гача ошади. Гектаридан ўртача 25-30 фоизгача минерал ўғитлар тежаб қолинади. Шу мақсадда, вилоятимизда кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 18-апрел куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳокимларга тегишли топшириқлар берилган эди.
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳолатини ўрганиш мақсадида Қарши туманида ўрганишлар олиб борди. Масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Шунингдек, вилоят раҳбари ҳудудда янги лойиҳалар асосида бунёд этилаётган текстил корхонасида олиб борилаётган қурилиш ишларини ҳолати, тадбиркорни режалари билан танишди. Корхонани тез фурсатларда ишга тушиши учун ҳокимлик томонидан керак бўладиган барча ёрдамга тайёрлигини билдирди.