Бугун, 24-январ куни Қарши тумани ички ишлар бўлими ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қарши тумани бўлинмаси ҳамкорлигида Ички ишлар органлари ходимларининг касб маданияти ва хизмат интизоми тўғрисидаъъ ги кодекси қабул қилинганлиги муносабати билан ўқув - семинари ташкил этилди.
Ушбу тадбир давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қарши тумани бўлинмаси ҳамда Қарши тумани Ички ишлар бўлими ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.