Қарши тумани, “Таллиқурон” маҳалласи, Қуйибақирчи қишлоғининг аҳолиси томонидан “Open budjet” лойиҳаси доирасида йўллар асфальтлаштирилгани, лекин орадан бир ой ўтмасдан хароба ҳолатга келиб қолгани юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилинган.
Ушбу масала бўйича шуни маълум қиламизки, қишлоқда йўлларни асфальтлаштириш ишларини олиб борган пудратчи ташкилот "413 сонли ММКК" МЧЖ томонидан таъмирлаб берилади.