Вилоят ҳокими Муротжон Азимов барча масъуллар иштирокида вилоятни ижтимоий-иқтисодий, инвестициявий салоҳиятини ривожлантириш ва Президент қарорлари бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини танқидий-таҳлилий муҳокама қилди.
Йиғилишда вилоятдаги айрим раҳбарлар фаолиятида ташаббускорлик етишмаётганлиги, ўз ишига нисбатан масъулиятсизлик, фуқароларнинг мурожаатларига бефарқлик каби салбий ҳолатлар учраётганлиги таъкидланди.
Йиғилишда экспорт прогноз кўрсаткичлари туман/шаҳарлар кесимида таҳлил қилиниб, ишни тўғри ташкил этмаган туманлар жиддий огоҳлантирилди.
Вилоят ҳокими аҳоли мурожаатларига ҳам тўхталиб, мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликларни ҳам муҳокама қилди. Мурожаатларни бажариш муддатларини бузган ташкилот раҳбарларига қонунда белгиланган чораларни қўллаш топшириғи берилди.