Юқори босимли (Д-325) газ қувурида аниқланган аварияни бартараф қилиш мақсадида, 2023 йил 11 октябрь куни соат 08:00 дан 18:00 га қадар туманнинг «Батош», «Янгибатош», «Мирмирон», «Жумабозор», «Хониён», «Яккаёғоч», «Бунёдкор», «Шойхўжа», «Нукрабод», «Ертепа», «Файзобод», «Навбаҳор» маҳаллалари, "Янги парк" қишлоғи ва туман марказидаги кўп қаватли уйлардаги 13707 та хонадон ҳамда 85 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, таъминот қайта тикланади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.