2023 йилнинг 15-январидан 4-февралига қадар Қарши тумани қишлоқ хўжалиги бўлими биносида 2023 йил ҳосилидан уруғлик пахта, сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа ва бошқа экинлар уруғчилигини етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун субъектлар ўртасида тендер танлови бўлиб ўтади.
Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари раҳбарлари қуйидаги ҳужжатлар тўпламини 3 нусхада туман қишлоқ хўжалиги бўлимида тузилган танлов комиссиясига 1 февралгача тақдим қилишлари сўралади.
1. Тендер комиссияси номига ариза
2. Ф/х номидан тилхат
3. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғининг ер масалалари бўйича ўринбосари маълумотномаси
4. Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома
5. Ирригация бўлими маълумотномаси
6. Ўсимликлар карантини ва ҳимоясининг туман филиали томонидан берилган маълумотнома
7. Ф/х раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (диплом нусхаси)
8. Ф/х раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар)
9. Ф/х ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси)
10. Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома
11. Агроинспекция туман бўлими томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси
12. Сўнги 3 йил ичида экилган қишлоқ хўжалиги экинларидан олинган ҳосилдорлик ва шартномавий режанинг бажарилиши бўйича кластер корхонаси томонидан берилган маълумотнома.
Ҳужжатларни қабул қилиш 2023-йилнинг 1-февраль куни соат 18:00 да тўхтатилади.
Қўшимча маълумотлар учун: +998906160082 ва +998912177545 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Қарши тумани қишлоқ хўжалиги бўлими