Насаф телеканали орқали Қарши тумани, “Хониён” маҳалласидаги Юксалиш ва Мунис кўчаларида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида сентябрь ойида сифатсиз асфальт қопламаси ётқизилгани, шунингдек, маҳаллада ичимлик суви ва чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар юзасидан танқидий лавҳа эфирга узатилди.
Ушбу ҳолат юзасидан лойиҳа доирасида қурилиш ишларини олиб борган пудратчи ташкилот - "413 сонли ММКК" МЧЖ вакилларига сифатсиз асфальт қопламаси ётқизилгани бўйича тушунтиришлар олиб борилди. Шунингдек, кўтарилган ичимлик суви ва чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринобосари Олимжон Очилов назоратига олинди.