Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Қарши туманидаги 19-сонли мактабда «Она тилим – фахрим, ғурурим» деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги масъуллари, ўқувчи-ёшлар иштирок этган тадбирда қайд этилганидек, 2020 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилингани она тилимизнинг нуфузини оширишга қаратилган муҳим қадам бўлди.
Туман Маънавият бўлими бошлиғи Жасур Қодиров, 19-сонли мактаб директори Рухиддин Бердиев ва бошқалар халқимизнинг фахру ифтихори, шон-шавкати, миллий тимсоли - ўзбек тилини асраб-авайлаш аҳамияти ҳақида тўхталдилар.
Тадбир тумандаги 19-сонли мактаб жамоаси томонидан намойиш этилган саҳна кўриниши, "Заковат" беллашуви ва шер ва қўшиқларга уланди.