Оʼзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-февралдаги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концептсияси қабул қилинган. Оʼзбекистон Республикаси аҳолиси ва унинг фаровонлиги тоʼгʼрисидаги ишончли маʼлумот узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш оʼринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таʼминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини оʼрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевор ҳисобланади.
Оʼзбекистон Республикасининг 2020- йил 16- март, ОʼРҚ-611-сон қонуни тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг қонунига асосан 2020 йил 11 ноябрдаги Вазирлар Махкамасининг 710- сонли Қарори қабул қилинди. Қарор ижросини таъминлаш мақасадида Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга оид вазифа ва топшириқлар белгилаб олинди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Аҳоли сонига, ёш-жинс таркибига кескин таъсир кўрсатган ўзгаришлар, республика ҳудудидаги аҳоли жойлашуви хусусиятлари ва бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликлар аҳолининг жорий ҳисобига оид мавжуд маълумотларни қўллашни сезиларли даражада чекламоқда.
Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аҳолини рўйхатга олиш — Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида ўтказиладиган, белгиланган санада аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифларини белгиловчи шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳамда уларга ишлов бериш даврий жараёни;
аҳолини рўйхатга олиш санаси — аҳоли тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва ҳисобга олиш амалга ошириладиган аниқ пайт (йил, ой, кун ва соат);
респондентлар — аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
рўйхатга олиш варағи — кўрсатилган саволлар бўйича шахсга доир маълумотларни ёзиб олиш учун белгиланган шаклдаги бланка;
рўйхатга олиш ҳужжатлари — аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнига тааллуқли ҳужжатлар мажмуи;
рўйхатга олувчи ходимлар — Ўзбекистон Республикасининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўришга ва уни ўтказишга жалб этилган, махсус ўқувдан ўтган вояга етган фуқаролари;
уй хўжалиги — битта турар жойда ёки унинг бир қисмида биргаликда яшайдиган, ўзини яшаш учун барча зарур нарсалар билан таъминлайдиган, умумий хўжалик юритадиган, пул маблағларини тўлиқ ёки қисман бирлаштирадиган ва сарфлайдиган шахслар йиғиндиси. Бу шахслар қариндошлик муносабатларида бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Уй хўжалиги битта шахсдан иборат бўлиши мумкин.
«Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, доимий ёки вақтинча яшовчи ёхуд вақтинча Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, аммо аҳолини рўйхатга олиш даврида вақтинча хорижий давлат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари респондент сифатида рўйхатга олинади.
Аҳоли сони ва унинг таркибини ҳисоблашда бир йилдан ортиқ муддатда мамлакат ҳудудида бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддаси охирги хатбошисида назарда тутилган шахслар ҳисобга олинмайди, аммо учинчи хатбошида назарда тутилган шахслар ва бир йилдан кўп муддатда республика ҳудудида вақтинча яшаб келаётган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобга олинади.
Респондентлар ўзининг (доимий ёки вақтинча) яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади. Кунлик тунги дам олишининг кўпроқ қисмини ўтказадиган уй, квартира, яшаш учун фойдаланилаётган бошқа турар жой ёки нотурар жой бино яшаш жойи ҳисобланади. Бу жой респондент рўйхатдан ўтган (рўйхатга қўйилган) манзил билан мос келиши ёки мос келмаслиги ҳам мумкин