Қарши тумани кундан-кунга гуллар ва яшил шаҳарга айланиб бормоқда.
Туманимиз марказига ташриф буюрган меҳмонларни кириб келишданоқ ажойиб катарантус гуллари билан кутиб олади. Бу баҳор мавсумида қилинган меҳнатларнинг самарасидир. Баҳор мавсумида марказий кўчаларга 55 минг дона пушти катарантус экилиб, туман марказига кўркам қиёфа бахш этилди. Бугунги кунда ушбу гуллар туманимизнинг ўзига хос янгиликларидан бири сифатида туманимиз аҳоли вакиллари томонидан эътироф этилмоқда.
Бундан ташқари туманимизда гулзорлар ташкил этишдан ташқари ободонлашитириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тумандаги ташкилотлар атрофи ҳам бугун кўзни қувнатади. Айниқса туман ҳокимлигида парваришланган райҳон гулларининг ифори ўтгувчиларни хушнуд этмасдан қолмайди.