Бугун туманимиздаги барча мактабларда янги ўқув йили бошланди. Туман ҳокими 71-умумий ўрта таълим мактабидаги байрам тадбирида иштирок этди.
Тадбир аввалида туман раҳбари ўқувчи ва педагогларни Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги ва янги ўқув йили бошланиши билан табриклаб, мамлакатимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар, ислоҳотларга тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг мактабга илк бор қадам қўйган 92 нафар 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди ва улар билан биргаликда мактаб биносига кирилди.
Барча синфларда мустақиллик дарслари ўтказилди.
Туман раҳбари синфхоналарда ўқувчилар билан учрашиб, улар билан инглиз ва ўзбек тилларида суҳбатлашди. Ўқувчиларнинг чет тилларини билиш даражаларини текшириб, илм олишга ундовчи фикрларини билдириб ўтди.
Маълумот учун: бугун тумандаги 71 та мактабда 44 699 нафар ўқувчилар янги ўқув йилини бошлашди. Уларнинг 4 670 нафари мактабга илк бор қадам қўяётган жажжи ўғил-қизлардир.
Қарши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.