Шу йилнинг 30 май куни "Ёшлар хиёбони"да туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда меҳнат бозорига кириб келаётган ёшлар ва ишсизларни бандлигини таъминлаш ҳамда уларни тадбиркорлик бошлашлари учун кўмаклашиш мақсадида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилди.
Мазкур тадбирда Қарши туманидаги ташкилот ва корхоналар ҳамда муассасалар томонидан тақдим этилган жами 686 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.
Ушбу бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 216 нафар ишсиз фуқаро, шундан 93 нафар ишсизларнинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, 43 нафар иштирокчи тадбиркорлигини бошлашлари учун кўмаклашилиши белгиланди.
Шу куни касб-ҳунарга ўқитиш курсларини тамомлаган тумандошларимизга енгил мототранспорт воситалари ҳамда меҳнат қуроллари топширилди.