Қарши тумани “Тинчлик”, “Хитойкенти”, “Ғубдин” ва “Парвоз” маҳаллаларида “Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш” масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари Сухроб Маҳкамов, Жаҳонгир Жўраев, Анвар Файзиев, Искандар Жумаевлар ўз фаолияти юзасидан маҳалла аҳолиси, тадбиркорлар олдида хисобот берди.
Хисоботда ҳоким ёрдамчилари 2022-йилда “Оилавий тадбиркорлик”, “Аҳоли бандлигини таъминлаш” ва шунга ўхшаш йўналишларда амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар бўйича сўз олиб борди.
Ҳисобот йиғилишларида ҳоким ёрдамчилари, маҳалладаги бешлик, маҳалла фаоллари ва тадбикорлар иштирок этди.
Ҳисобот йиғилишида фуқаролар томонидан берилган саволларга тегишлилиги бўйича жавоблар берилди.