Кеча тумандаги файзли Камол ота тўйхонасида таълим-тарбия соҳасининг жонкуяр ходимлари иштирокида умумхалқ байрами - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” нишонланди.
Бу қутлуғ айём муносабати билан тумандаги асосий байрамда туман раҳбари қутлуғ айём бугун чинакамига халқимизнинг энг ардоқли байрамларидан бирига айланиб улгургани, устоз каби улуғ номнинг машаққати, юксак аҳамияти, устозларнинг вояга етиб келаётган авлоднинг камол топишига қўшадиган беқиёс ҳиссасини эътироф этди.
Тадбир давомида бир гуруҳ соҳа фидойилари туман ҳокимлигининг ташаккурномалари билан тақдирланиб, барча иштирокчи устоз мураббийларга эсталик совғалари улашилди. Санъат усталари ва ижрочиларнинг тайёрланган концерт дастури устоз ва мураббийларимизга чинакам байрам шукуҳи ва қувончини ҳадя этди.
Шу оринда алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу йилда туманимизда таълим сифати янада яхшиланишида туманимиз соҳа фидойиларининг заҳматлари улкан бўлди. Жорий ўқув йилида 11-синфни 2 910 нафар ўқувчилар тугатиб, 66 нафари олтин ва 14 нафари кумуш медалга сазовор бўлди. Ўтган ўқув йилида 69 нафар мактаб ўқитувчиларимиз ИEЛТС сертификатига эга бўлган бўлса, жорий ўқув йилида эса 155 нафар ўқитувчилар ИEЛТС сертификатини қо
лга киритди. Шуни фахр билан айтишимиз керакки, битирувчи синф ўқувчиларимиздан 32 нафари муддатдан олдин Жаҳондаги энг нуфузли олийгоҳларга киришга муяссар бўлди.
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, азиз устоз ва мураббийлар!
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокими матбуот котиби.