Ёшлар фестивали доирасида туманимизда маданий-маърифий тадбир, спорт мусобақалари, тадбиркорлар билан учрашувлар, интеллектуал ўйинлар, кўрик-танловлар, ҳарбий-ватанпарварлик, меҳнат ярмаркалари ўтказилди.
Шу куни ёшларни ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ва ватанпарварлик туйғусини шакллантириш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган шиорлар билан безатилган туманимиз узра ўзгача шукуҳ, шодумонлик ва кўтаринкилик ҳукмрон эди.
Фестивал доирасида туманимиз ёшларини доимий даромад манбаига эга қилиш мақсадида"Ёшлар дафтари" га киритилган 26 нафар ёшга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари тақдим этилди.
Шу куни туман "Марказий" ўйингоҳида айниқса, фестивалнинг якунловчи қисми - гала-концерт дастури туманимиз ёшларига кўтаринки кайфият улашди. Тадбир давомида воҳанинг эл ардоғидаги хушовоз хонандалари ва Пойтахдан келган машҳур санъаткорларнинг чиқишларини байрам тадбири қатнашчилари гулдурос қарсаклар ва олқишлар билан қарши олишди. Дилрабо куй-қўшиқлар рақсларга уланиб кетди.