Жорий йилнинг 20-январь куни Қарши тумани ҳокимлигида вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, туман ИИБ ва туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар масалалари бўлими ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, уларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси борасида Қарши туманида кенг кўламдаги чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Ушбу йиғилиш давомида туманда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлигини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғишларининг ўзаро ҳамкорлиги атрофлича таҳлил этилиб, келгусида бу борадаги ҳамкорликни яна-да кучайтириш истиқболлари белгилаб олинди.
Азиза Каримова,
Қарши туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар масалалари бўлими мутахассиси