Туманимиз бўйлаб янгиланаётган Конституцияга бағишланган "Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!" шиори остида пойтахтдан ташриф буюрган таниқли олимлар, профессор-ўқитувчилар ва санъаткорлардан иборат гуруҳлар иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири бугун Қоратепа, Жумабозор ва Омонтепа маҳаллаларида ташкил этилди. Учрашувда пойтахтдан ташриф буюрган бир гуруҳ зиёлилар, таниқли олимлар ва маданият ҳамда санъат аҳли йиғилганларга янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳиятини халқчил тилда батафсил шарҳлаб беришди.
Самимий ўтган ушбу учрашувда таниқли шахслар билан маҳаллалар аҳли янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар бўйича фикр алмашишди. Шундан сўнг, ҳушовоз хонандалар куй-қўшиқлари билан тарғибот тадбири давом этди.
Маълумот ўрнида, ушбу каби тадбирлар туманимиз маҳаллалари бўйлаб давом этади.
Қарши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати