Туманимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун ҳам туман ҳокимлигида 36 нафар хотин-қизга ўзини ўзи банд қилиши учун амалий ёрдам кўрсатилди.
Ҳар бир ишсиз хотин-қизлар билан сўровномалар ўтказилиб, уларнинг касб-ҳунар қобилияти, қизиқиши ҳисобга олинди. Уларнинг талаб ва истакларига кўра 31 нафар хотин-қизга микротўлқинли печ ҳамда 5 нафар тадбиркорлик марказида касб-ҳунарга ўқитилган хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.
Тадбирда туман раҳбари ўринбосари Шохиста Бегимқулова, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ходимлари иштирок этди.