Туманда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларнинг ҳаёт кечириш сифатини яхшилаш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Куни кеча ҳам туман ҳокими ўринбосари Фазилат Абдираҳмонова ногиронлиги бор хотин-қизларнинг хонадонига бориб, улар билан суҳбатлар олиб борди. Ҳол сўраш асносида ногиронлиги бор хотин-қизлар ногиронлик аравачалари, тиббий протез-ортопедик ва эшитиш мосламалари, қўлтиқтаёқ, ҳассалар билан таъминланди.
Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари томонидан оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш борасида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокими матбуот котиби.