"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида маҳалла ёшлари ўртасида «Волейбол» спорт турининг Ички ишлар вазири кубоги учун Қарши туман босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда туманимиз маҳаллаларида яшовчи саралаб олинган 16-21 ва 22-26 ёшдаги йигитлар ва қизлар жамоалари иштирок этишмоқда.
Мазкур туманимизда ўтказилаётган мусобақанинг очилиш маросимида Қашқадарё вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рўзиев Ваҳоб Тожиевич, вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Султонов Улуғбек Олимович иштирок этиб иштирокчиларга омад тилашди.
Маълумот учун, туман босқичи мусобақасида жами 18 та жамоа иштирок этмоқда.