Туманнинг Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Пирмаматов Жавоҳир томорқачилик ортидан бугунги кунда катта даромад олади.
Айни кунда ҳам иссиқхонада экилган кўчатлар ривожи авжида. Тайёр ҳолатга келтирилган кўчатлар томорқалар учун етказиб берилади. Ушбу кўчатчилик орқали бугунги кунда маҳалладаги 10 нафат хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.
– Бугун кўчатларимизга талаб ва эҳтиёж ортмоқда, – дейди тадбиркор Жавоҳир Пирматов. - Мавсумга қараб помидор, бодринг, булғор қалампири, аччиқ қалампир, қовун ва тарвуз кўчатларини етиштириб келмоқдамиз. Рўзғоримиз шулар билан обод бўляпти. Бундан ташқари цитрус мевалар хусусан папайя доривор ўсимлигидан ҳам ҳосил оламиз.
Айтиш керак, Жавоҳир Пирматов кўп йиллардан буён кўчатчилик ортидан яхшигина даромад олиб, рўзғор тебратади. Унинг айтишига қараганда даромадли бўлган кўчатчилик туманимизда хусусан, Истиқлол маҳалласида кундан-кунга ривож топиб бормоқда.
Шу ўринда таъкидлаш керак, тумандошларимиз томорқачилик хусусан кўчатчилик ортидан ҳалол меҳнати эвазига эришилган даромадга уй-жой соляпти, машина оляпти. Сиз ҳам даромадли иш бўлган томорқачилик билан шуғулланиш истагида бўлсангиз, ўзининг беминнат кўмагини кўрсатишга тайёр бўлган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Қарши тумани кенгашига мурожаат қилинг.
☎️ 91 949-30-63.