Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Қашқадарё вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва профилактика қилиш бўйича энг яхши таклиф берган ва ўз фаолиятини оммалаштирган сектор раҳбари ва маҳалладаги "бешлик"ни 5 млн.сўмдан рағбатлантириб борилишини маълум қилди.
Бу ҳақда "жиноятни олдини олишда, қидирувдаги жиноятчиларни аниқлаган кузатув камера эгасини (уй эгаси, бозор, савдо дўкони, чойхона, кафе, уй-жой ширкати ва бошқа корхона, ташкилот раҳбарлари) ҳокимлик ҳисобидан 5 млн. сўмдан рағбатлантираман", - деди вилоят ҳокими.
Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, бундан вилоятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва профилактика қилишни самарали ташкил этишда катта наф бўлади.