Қарши тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан табиатни муҳофаза қилиш қоидаларига амал қилинишини таъминлаш бўйича рейдлар ўтказилмоқда.
Жумладан, туманнинг "Батош" МФЙ ҳудудида ҳар хил турдаги чиқиндилар тартибсиз сочилиб ётганлиги ва қурилиш чиқиндилар йўл ёқасига тўкилганлиги ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ушбу МФЙ раисига тушунтириш ишлари олиб борилиб, келгусида ушбу ҳолат такрорланмаслигини, ҳолат тез кунда бартараф этилиб, туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига қилинган ишлар бўйича маълумотлар етказилиши билдирилди.
Ушбу холат юзасидан МФЙ ҳудудида белгиланмаган жойга чиқиндилар тўкилишини назорат ва ўз вақтида бартараф қилмаганлиги учун МФЙ раиси П.Т. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли банди бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокими матбуот котиби.