Бешкент "Марказий" ўйингоҳида нуроний отахонлару, ёши-навқиронлар учун ҳомийларни жалб қилган ҳолда 150 килограмм гуруч икки дошқозонда палов дамланиб, эҳсон дастурхони ёзилди.
Тадбир давомида ўтганлар ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди. Кун бошланишиданоқ ажойиб муҳит ҳукмронлик қилган тадбирда нуроний отахонларимизнинг оқилона ва янги босқичга олиб чиқилаётган туманимиздаги ислоҳотлардан хурсанд эканликлари юз-кўзидан билиниб турди. Янграган куй-қўшиқлар эса эҳсон ошига янада файз киритди.