Қарши тумани марказидаги 4200 ўринли ўйингоҳ замонавий кўринишда қайта таъмирланиб, спортсевар ёшларга тақдим этилди.
Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этиб, ушбу спорт комплекси ҳам Президентимиз томонларидан яратиб берилаётган шароитларни ҳар бир фуқаро ўз ҳаётида ҳис этиши учун қилинаётган ишларни давоми дея таъкидлаб, янги ташкил этилган футбол клубини юқори натижаларга эришишига тилак билдирди.
Очилиш маросимида туманнинг янги ташкил этилган жамоаси ва воҳамизнинг "Насаф" жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ҳам ўтказилди. Шу ернинг ўзида куни кеча Ўзбекистон Суперкубогини иккинчи бор қўлга киритган "Насаф" жамоасининг тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилди.