Қарши тумани ҳокимлигида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви доирасида умумтаълим мактабларини олтин ва кумуш медалларга тамомлаган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Жорий йилда тумандаги энг тиришқоқ, зукко ва интилувчан 82 нафар ўқувчи олтин ва кумуш медаль соҳиби бўлгани қувонарлидир.
Ушбу қувончли тадбирни очиб берган туман раҳбари битирувчиларни бугунги унутилмас кун билан қутлаб, улар мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имконият ва рағбатдан фойдаланган пухта билим эгаллаши, катта ҳаёт йўлида мамлакатимиз равнақи учун астойдил меҳнат қилиши лозимлигини таъкидлади.
Шундан сўнг туман ҳокими томонидан 69 нафар ўқувчига олтин ва 13 нафарига кумуш медаллар тантанали тарзда топширилди.
Т.Турдиев,
Туман ҳокимининг матбуот котиби.