Қонунчиликдаги ўзгаришлар: 2023 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН АМАЛДА
Бухгалтерия ҳисоби субъектлари томонидан молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига ҳар чоракда тақдим этиш талаби бекор қилинади.
Бу ҳақда Президентнинг “Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиган тадбиркорлик субъектлари йиллик молиявий ҳисоботларни солиқ органларига топшириш мажбуриятидан озод этилади.
Ҳужжатга кўра:
1-биржа шакли – “Биржа фаолияти тўғрисида ҳисобот”;
1-мш шакли – “Меҳнат шароитлари аҳволи тўғрисида ҳисобот”;
1-нҳ шакли – “Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот”;
1-темир йўл (умумфойдаланадиган) – “Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти хизматлари тўғрисида;
1-тб шакли – “Тижорат банки фаолияти тўғрисида ҳисобот”;
1-суғурта шакли – “Суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида ҳисобот”;
1-кб (қм) (1-кб шаклига илова) – “Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлари тўғрисидаги ҳисобот”;
4-қувур йўли – “Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисобот”;
4-мева-сабзавот – “Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот” статистик ҳисобот турлари бекор қилинади.
"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайтидан олинди.