Қарши тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд тадбири давомида инспекторлар тумандаги "Потрон" МФЙ ҳудудида фуқаролар А.Б ва Н.Б томонидан 1 дона тут, 1 дона жийда ҳамда 1 дона қайрағоч дарахтларини таг қисмидан кесганлиги ҳолати аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТК-нинг 79-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 млн сўм жарима ҳамда табиатга етгазилган 27 млн 600 минг сўм зарар қўлланилди.
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокимининг матбуот котиби.