Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг ушбу йилнинг 6 июнь куни эълон қилинган қарорига биноан Турсунов Дилшод Хамроевич Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгаши котибияти мудири лавозимига тайинланди.
Таъкидлаш керак, Дилшод Турсунов ўз фаолияти давомида кўплаб раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган. У меҳнат фаолияти давомида чинакам фидойи, ўз ҳамкасбларига намуна ҳамда халқ вакили сифатида ҳам қатор ташаббусларни илгари сурган инсондир.
Шу ўринда, ривожланиш, шаффофлик ҳамда барча соҳаларда тумандошларимиз манфаатларига қаратилган ўзгаришларга қўл урилаётган Қарши туманининг янада ривожида халқ вакиллари ҳамда кенгаш котибияти олдида турган масъулиятли вазифаларда Дилшод Турсуновга муваффақият ва омад тилаймиз.