Файзобод маҳалласига давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида 15-сонли мактаб учун 330 ўринли мактаб биноси қайтадан замонавий тарзда қурилиб, совға қилинди. Бинода 330 нафар ўқувчи таҳсил олиши учун барча замонавий шароитлар яратилган. Бундан ташқари қўшимча бино қурилишини амалга ошираётган "Grant Ellada" масъулияти чекланган жамияти томонидан ушбу мактаб учун барча қулайликларга эга ошхона ҳам бунёд этилди.
Ислоҳотлар самараси бўлган ушбу замонавий мактаб қўшимча биносининг очилиши тадбирида туман раҳбари ҳам иштирок этиб, яқинлашиб келаётган байрам билан тумандошларимизни муборакбод этди. Шу билан бир қаторда мактаб таъмирини ажойиб тарзда ва муддатидан аввал топширган "Grant Ellada" масъулияти чекланган жамияти масъулларига ҳам миннатдорчилик сифатида тўн кийгизилди.
Туманимизда байрам шодиёналари давом этмоқда.