Кеча, 2-феврал куни одатдагидек туман ҳокимининг навбатдаги сайёр тарзда фуқаролар қабули ўтказилди.
"Хонабод" МФЙ да ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда ҳам туман сектор раҳбарлари ва барча туман ташкилотлари масъуллари жалб этилди.
Туман ҳокими ушбу қабул давомида 100 дан ортиқ (муаммолар сони 37 тани ташкил этади) фуқароларнинг муаммоларини диққат билан тинглаб, уларни жойида ва қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўрди.
- Ҳар бир туман масъулларига аввало фуқароларни диққат билан тинглашни ўрганишлари лозимлигини кўп маротаба такрорлаб келаман, - деди туман раҳбари. - Мана бугун 100 га яқин хонабодлик фуқаролар билан суҳбатлашдик, муаммоларини тинглаб, ваколат доирасида ечим топилди, йўналиш берилди. Бугунги қабулда маҳалла аҳли томонидан билдирилган муаммолардан хулосам шуки, ушбу МФЙдаги "бешлик"нинг фаолияти маҳалла аҳолисини қаноатлантирмайди.
Шу куни қабул давомида маҳалла аҳли томонидан маҳалла фуқаролар йиғини раиси фаолиятидан эътирозлар келиб тушди. Шу боис, тегишли фуқароларнинг оъзини оъзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш боъйича кенгаши ушбу МФЙ раисининг ахборотини эшитиши белгиланди. Маълумот учун, раис ҳисоботи эшитилиб, унинг фаолияти қониқарсиз деб топилса, фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) қарори билан МФЙ раиси ваколатлари муддатидан олдин тугатилади.
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокимининг матбуот котиби.